Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи доирасида вилоятнинг Зафаробод туманидаги бунёд этилаётган сув омборининг қурилиши билан танишди.
Қайд этишларича, ушбу сув омбори фойдаланишга топширилгач, яқин-атрофдаги 20 минг гектар фойдаланилмаган ерга сув етиб боради, у ерларда, хусусан, қизил лавлаги етиштириш мумкин бўлади.
Биз бу ҳудудда лавлаги етиштириш, уни қайта ишлаб, шакар чиқарадиган завод қуришни режалаштирганмиз. Бу мамлакатимизнинг шакар мустақиллигини таъминлаш учун жуда зарур. Қайта ишланган маҳсулотни озуқа сифатида ишлатиб, чорвачиликни ҳам ривожлантирамиз.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)