Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги хонадонларнинг бирида 29 март куни юз берган ёнғин оқибатида 23 ёшли йигит ҳалок бўлди. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 29 март куни соат 11:20 атрофида Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани «Кўтарма» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида 1995 йилда туғилган фуқаро уйида маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолган.
Оқибатда сигарета кўрпага тушиб, ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида уйдаги кўрпа-тўшаклари ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида йигитнинг куйган ҳолдаги жасади топилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Аввалроқ Наманган вилоятининг Норин туманидаги хонадонларнинг бирида қўлбола иситиш печидан чиққан ёнғин оқибатида нафақахўр фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)