Наманган вилоятида қўлбола иситиш печидан келиб чиққан ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хабар беришларича, 29 март куни соат 07:20 атрофида вилоятнинг Норин тумани «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида нафақахўр фуқаро қўлбола усулда ясалган иситиш печини ёқиб, ухлаб қолган.
Оқибатда ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида уйдаги кўрпа-тўшаклар ёниб, зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)