Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида «Ўзбекгидроэнерго» томонидан Зомин ва Зафаробод туманларида қуриладиган ва модернизация қилинадиган микроГЕСлар инвестиция лойиҳалари билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
ЎзАнинг қайд этишича, ушбу лойиҳалар самарасида Жиззах вилоятда кичик ГЕСлар томонидан йиллик электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 17—18 миллион киловат соатга етказишга эришилади.
Изоҳ (0)