Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия делегациясини Ўзбекистоннинг расмий шахслари кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни Сергей Лавровни қабул қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)