Латвиянинг SVC Group корхонаси Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуради. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Завод Жиззах вилоятидаги «Зомин фарм» эркин иқтисодий зонасида барпо этилади.
«Гап тайёр дорилар ишлаб чиқарадиган заводлар учун хом ашё етказиб берувчи фармацевтик кимё корхонаси ҳақида кетмоқда. Мамлакатнинг ўзида бу иш бажарилади, шунингдек, маҳсулотлар қўшни давлатлар ва Евроиттифоққа экспорт қилинади. Лойиҳа амалга оширилса, заводда кейинчалик оригинал маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин», — деди корхона акциядорларидан бири Гунтис Белевич.
Изоҳ (0)