Мактабгача таълим вазирлигида Жанубий Кореянинг Пучон университети профессорлари Ли Донг Вук ва Ли Хи Гюнг билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда ҳамкорлик муносабатларининг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Хусусан, университет филиали қурилишини тезлаштириш (Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Педагогика коллежи ҳудудида мазкур филиални қуриш учун ер майдони ажратилган), мамлакат педагогика олий ўқув юртидаги 3 йиллик бакалавриат йўналиши бўйича қўшма ўқув режасини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Пучон университети профессори Ли Донг Вук Тошкентда университет филиалини ташкил этиш бўйича гуруҳ раҳбари этиб тайинланди
Томонлар, шунингдек, мактабгача таълим соҳаси вакилларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари, Ўзбекистонда мактабгача таълим давлат дастури ишлаб чиқишда ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида меҳмонлар томонидан Мактабгача таълим вазирлигига кореялик муаллифлар томонидан яратилган ўқув-услубий материаллар тақдим этилди.
Изоҳ (0)