Испанияда бутун дунё бўйлаб 100 та молиявий муассасага ҳужум уюштирган украиналик хакер, кибержиноят билан шуғулланган гуруҳ етакчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Европолга кўра, гуруҳ Carbanak ва Cobalt каби зарарли дастурий таъминотларидан фойдаланиб, 40 дан ортиқ давлатдаги банкларга 1 миллиард евродан ошиқ зиён келтирди.
Гуруҳ аъзолари ишлаб чиққан тактика банкоматларни жиноятчилар белгилаган вақтда нақд пул беришга дастурлаш, шунингдек, электрон тўловлар билан боғлиқ фирибгарликларни ўз ичига олган.
Қўлга киритилган даромад криптовалютага айлантирилган.
Изоҳ (0)