Фарғона вилоятининг шу номли туманида 24 март куни ака уканинг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 09:30 атрофида туманнинг Наврўз маҳалласи, Янгиҳаёт кўчасида яшовчи, 1973 йилда туғилган Аҳтамжон Тўлашев шу маҳалланинг Соҳибкор кўчасида яшаган укаси, 1980 йилда туғилган Адҳамжон Тўлашевнинг уйида ўзаро жанжал оқибатида қорин ва кўкрак қисмларига уриб-тепиб, жароҳат етказди.
Адҳамжон Тўлашев касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этди. Кўрилган чоралар натижасида Аҳтамжон Тўлашев қўлга олинди.
Қайд этиш жоизки, ака-ука ҳам муқаддам судланганди.
Изоҳ (0)