Американинг Индиана штатида яшовчи йигит банкни таҳдидли ёзув ёрдамида тунашга қарор қилди, такси ушлаб, йўл ҳақини ўғирланган пулдан тўлади. Бу ҳақда Courier Press хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, 19 ёшли Дэрик Фариа уйига машина чақириб, Fifth Third Bank банкигача олиб боришни сўраган. Ҳайдовчидан кутиб туришни сўраб, ўзи бино ичкарисига кирган. У ерда кассирга «бу ўғрилик, барча пулларни бер» деган ёзувни кўрсатган. Банк ходимларининг таъкидлашича, жиноятчи қурол кўрсатмаган.
Нақд пулларни олган йигит уни кутиб турган машинага қайтган ва уйига жўнаган. Такси хизмати учун ўмарган пулларидан 14 доллар, шунингдек олти доллар чой чақа тўлаган.
Бир соатдан сўнг полиция уни ўз уйида ҳибсга олди. Унинг ҳаракатланиши кузатув камералари орқали тақиб этилган. Тартиб қўриқчилари унинг уйини тинтув қилиб, у таксичига берган 20 доллардан ташқари, барча ўмарилган пулларни мусодара қилган.
Изоҳ (0)