15 март куни «Ан-12» юк самолёти Россиянинг Якутск шаҳридан 12 километр узоқликдаги Магана қишлоғи аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Ҳавога кўтарилиш вақтида самолётнинг люки носозлик сабабли очилиб кетган ва бортдан олтин қуймалари пастга тушиб кетган. Полиция дарҳол парвоз майдонини ўраб олган бўлса ҳам, маҳаллий аҳоли қорда қимматбаҳо металлни излашда давом этмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
16 март куни ижтимоий тармоқларда маҳаллий аҳолининг аэропорт атрофидан олтин излаб юргани акс этган роликлар пайдо бўлди.
Изоҳ (0)