Ўтган йили ёзда Россиянинг Омск вилояти Азово қишлоғида дайди ит эгасидан қочиб кетган қуён билан дўстлашган эди, деб хабар беради TJournal.
Жониворлар ёнма-ён яшарди. Қуён ўз инида, ит эса унинг ёнида. Орадан бир муддат вақт ўтганидан сўнг ёки итни отиб ташлашди, ёки уни машина уриб юборди. Ит ўлимидан олдин болаларини қуённинг уясига судраб чиқарди, шундан сўнг ўлди. Шундан сўнг қуён кучукларни қарамоғига олди.
Бу жараённи маҳаллий аҳоли вакилларидан бири четдан кузатди. Қуёнга алоҳида егулик, кучукларга эса алоҳида емак сотиб олди.
Қуён ва кучукчалар ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилингач, интернет фойдаланувчилари кучукчаларни боқиб олган. Улардан бири қуённи ҳам қарамоғига олган.
Изоҳ (0)