Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ўтган йили ташкил этилган Марказий ҳарбий округ бошқарув аппаратида ҳам бўлиб,округ инфратузилмаси билан  танишди.

Давлат раҳбарига тизимда амалга оширилаётган ишлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар ҳақида ахборот берилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди.

Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони вазиятни доимий таҳлил қилиш, хатарларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардаларимиз ҳарбий маҳоратини ўрганиш, ўқув-тактик методикани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқимиз тинчлик-осойишталиги учун ҳар куни ўз устингизда ишлашингиз, профессионал тайёргарлик даражангизни мунтазам ошириб боришингиз керак. Ёш авлодга намуна, халқимизга ғурур-ифтихор бўлишларингиз зарур, деди Президент аскар ва офицерлар билан мулоқотда.

Шавкат Мирзиёев замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларни кўздан кечирди. Таклиф этилаётган ҳарбий кийимлар билан танишди.

Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди