Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб сегвей (segway)дан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тезлигини соатига 20 километргача ошира оладиган бу сегвейлар автомобилларда ҳаракатланиб бўлмайдиган, гавжум жойларда ҳам эркин ҳаракатланиш, хавф туғилганда сайёҳларнинг олдига тезда етиб бориш имконини беради.
Бундан ташқари, Самарқанднинг туристлар кўп ташриф буюрадиган объектлари атрофида хавфсиз туризм ходимлари учун махсус кўчар хоналар ташкил этилди. Бу хоналарда сайёҳларнинг хавфсиз ҳаракатланишини кузатиб бориш мумкин.
Хавфсиз туризм бошқармаси учун ажратилган хизмат автобуси ҳам туристик нуқтаи назардан қайта жиҳозланиб, ички қисмида сайёҳларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга турли маслаҳатлар билан кўмаклашиш учун шарт-шароит яратилди.
Изоҳ (0)