Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жорий йил 12 март куни соат 18:30 атрофида 1976- йилда туғилган Н.Бобораҳимов уйида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Суд-тиббий экспертизаси ўтказилиб, Н.Бобораҳимов бош мия ёпиқ жароҳати ва қон қуйилиши оқибатида ўлганлиги аниқланди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 11 март соат 16:00 ларда хусусий тадбиркор, 1994 йилда туғилган Х.Ёқубов «Авиасозлар» бозори олдида ўзаро жанжал асносида Н.Бобораҳимовнинг юзига қўллари билан ургани маълум бўлди. Шундан сўнг у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олади ва уйига кетади.
Кўрилган чоралар натижасида Х.Ёқубов қўлга олинди.
Изоҳ (0)