Ғарб давлатларига Россиянинг «Армата» Т-14 танки муқобилини яратиш учун уч йилдан 5 йилгача вақт кетади. Бу ҳақда Швейцария зобитлар зирҳли танк ассоциацияси капитани Штефан Бюлер маълум қилди, деб хабар беради Focus Online.
«Ғарб давлатларига ‘Армата’ Т-14 танки аналогини яратиш учун уч йилдан 5 йилгача вақт кетади. Бу вақт мобайнида Россия жанговар машинани такомиллаштириш ва ундан фойдаланиш бўйича тажриба тўплашга муваффақ бўлади», — деди Бюлер.
Бюлерга кўра, «Армата»нинг Ғарбнинг амалдаги танкларидан афзалликларидан бири бошқарувчисиз минорадан фойдаланишда. Бу туфайли жанговар машина енгилроқ ва ҳаракатланишга қулайроқ ҳолга келади.
Изоҳ (0)