Францияда судья Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауднинг қизини ҳибсга олиш учун халқаро ордер чиқарди, деб ёзади Reuters текширувга яқин манбасига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг опаси Ҳасса бин Салмонни унинг хавфсизлик хизмати аъзосининг иши бўйича қидиришмоқда. Уни қуролли зўравонлик, ўғрилик, таҳдидлар бўйича сўроқ қилишмоқчи. Бу 2016 йилдаёқ маликанинг Париждаги уйида содир бўлганди.
Апрель бошида Парижга Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ташриф билан келиши кутилмоқда. Бунгача унинг ташрифи бир неча марта кечиктирилган эди.
Изоҳ (0)