Дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бирида аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун ислоҳотчи деб аталаётган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд ўз онасига нисбатан унчалик кўнгилчан бўлиб чиқмади, деб ёзади «Газета.ru».
АҚШнинг ҳозирги ва собиқ олий мансабдорларига кўра, икки йилча аввал шаҳзода ҳокимиятни ўз қўлида тўплаш учун онаси ва қирол Салмоннинг учрашувларига тўсқинлик қила бошлаган.
Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд турли баҳоналар билан, хусусан, у даволаниш учун чет элга кетганини айтиб, унинг қаердалигини яширган. АҚШдаги олий мансабдорлар разведка маълумотларига таяниб, шаҳзоданинг онаси унинг ҳокимиятни эгаллаб олиш бўйича режаларига қарши чиққан бўлиши мумкинлигини, унинг қиролга таъсири шаҳзодага халал бериши мумкинлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ Францияда судья Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауднинг қизини ҳибсга олиш учун халқаро ордер чиқарган эди.
Изоҳ (0)