Москва шимолида безори эркак аёл кишига пичоқ билан 10 марта зарба берди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Хабар берилишича, 8 март куни кечқурун номаълум эркак 43 ёшли аёлнинг ҳаёт учун муҳим аъзоларига камида ўн марта пичоқ билан зарба берган. Аёл қаршилик кўрсатган, ўткинчи киши унга ёрдамга келган, шу сабабли ҳужум қилган эркак ўз мақсадига ета олмаган. Жабрланган аёл касалхонага етказилган.
Ҳужум қилган эркак ҳибсга олинган, унинг психик ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий экспертиза ўтказилади.
Изоҳ (0)