Буюк Британия, Франция, Германия ва АҚШ етакчилари россиялик собиқ полковник Сергей Скрипаль заҳарланишини қораловчи қўшма баёнот билан чиқди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
«Биз Солсберида Сергей ва Юлия Скрипалга қарши амалга оширилган ҳужумга нафрат билан қараймиз. Бу Буюк Британия суверенитети бузилиши. Ҳар қандай давлат томонидан амалга оширилган бунга ўхшаш ҳаракатлар кимёвий қурол ҳақидаги конвенция ва халқаро қонунчиликнинг яққол топталиши ҳисобланади. Бу барчамизнинг хавфсизлигимизга таҳдид», — дейилади баёнотда.
Ғарб давлатлари етакчиларига кўра, Россияда яратилган ҳарбий мақсадларда қўлланадиган асаб-фалаж моддасидан фойдаланиш иккинчи жаҳон уруши даврларидан бери Европада илк бор рўй берди.
Изоҳ (0)