Россиянинг энг бой миллиардерлари президент Владимир Путиннинг амалдаги муддати давомида ўз мол-мулкларини 29,5 миллиард долларга кўпайтиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳисоб-китоблар Bloomberg Billionaires Index рўйхатидаги дунёнинг 500 энг бадавлат кишилари қаторига кирувчи 12 нафар россиялик миллиардерга тегишли.
Жумладан, Владимир Потаниннинг бойлиги ўтган 6 йил мобайнида 6,4 миллиард доллар, Алексей Мордашовда 5,9, Владимир Лисинда 5,8, Андрей Мельниченкода 3,8, Вагит Алекперовда 3,1, Виктор Вексельбергда 2,9, Леонид Михельсонда 2,2, Дмитрий Риболовлевда 1,7, Михаил Фридманда 1,1 миллиард долларга кўпайди.
Бироқ бу ҳолат ҳамма миллиардерларга ҳам тегишли эмас. Михаил Прохоров ўтган 6 йил мобайнида 1,6, Алишер Усмонов 1,1, Роман Абрамович эса 0,7 миллиард доллар йўқотди.
Изоҳ (0)