«Оскар» мукофотини топшириш маросими телерейтинги рекорд даражада паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
2018 йилда уни атиги 26,5 миллион киши томоша қилди.
Бу шоуни 33 миллион киши томоша қилган ўтган йилги кўрсаткичдан 20 фоизга кам. Бу охирги ўн йилдаги энг ёмон натижадир. 2008 йилда ҳам «Оскар»нинг томошабинлари кам бўлган, бироқ ўшанда ҳам мазкур рақам 30 миллионлик кўрсаткичдан пастга тушмаган эди.
Маросим аудиторияси АҚШ киноакадемияси унчалик кассабоп бўлмаган фильмларни мукофот билан тақдирлаётганлиги сабабли мунтазам қисқариб кетаётганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)