АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани эҳтимоли ҳақидаги хабардан сўнг, мамлакат ҳукуматига нисбатан янги ҳарбий чораларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Washington Post хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Нашрнинг маълум қилишича, Трамп ўтган ҳафта президент аппарати раҳбари Жон Келли, миллий хавфсизлик бўйича президент ёрдамчиси Герберт Макмастер ва Пентагон раҳбари Жим Мэттис билан қўллаш мумкин бўлган ҳаракатларни муҳокама қилган.
АҚШ президенти хлорин қўлланилган ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан сўнг Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини жазолаш вариантларини кўриб чиққан.
Йиғилиш давомида Трамп аниқ ҳарбий ҳаракатларни белгиламаганлиги учун учрашув қатнашчилари вазиятни кузатишда давом этишга қарор қилган.
Изоҳ (0)