АҚШ ва Россия бир-бири учун таҳдидлар яратиш ўрнига, терроризмга қарши биргаликда курашиши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бир-бири учун таҳдидлар яратиш ўрнига, буюк давлатлар террорчилардан ҳимояланиш бўйича кучларни бирлаштириши керак», — деди Россия етакчиси.
Путин, шунингдек, АҚШга ракетага қарши мудофаа тизимини ҳамкорликда ишлаб чиқишни таклиф этганини, аммо рад жавоби олганини эслатди.
Изоҳ (0)