Россия Президенти Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаат чоғида иккита янги жанговар ракетани намойиш этди. Улардан бири «Сармат» деб номланган бўлиб, аллақачон синовдан ўтказилган ва ракетага қарши мудофаа тизими билан жиҳозланган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Иккинчи ракетага ҳали ном берилгани йўқ. Президентнинг такидлашича, бундай қурол ҳали ҳеч кимда йўқ. Унинг қўшимча қилишича, вазият ўзгарган вақтда, бошқа бирор «янги нарса» ўйлаб топилади. Номланмаган ракета ҳаракатнинг чекланмаган радиусига ва олдиндан айтиб бўлмайдиган парвоз траекториясига эга.
Putin: #Sarmat system has virtually no range limit and will be able to attack across both the South and North Poles https://t.co/2OzZEAnh46 pic.twitter.com/C8AAhoJQr8
— RT (@RT_com) March 1, 2018
Иккала ракета ҳам гипертовушли ва қитъалараро бўлади. «Сармат» комплексининг вазни 200 тоннани ташкил қилади ва «Сатана»нинг ўрнига келади. У кўпроқ жанговар каллакни масофада чекловсиз олиб бора олади. У дунёдаги энг кучли қитъалараро ракета бўлади.
Путиннинг таъкидлашича, энди Россия билан ҳисоб-китоб қилиш керак бўлади.
Изоҳ (0)