АҚШнинг ExxonMobil корпорацияси санкциялар туфайли 2018 йилдан бошлаб «Роснефть» компанияси билан ҳамкорликдаги нефть конларини қидириш лойиҳаларидан чиқиши 200 миллион доллар зарар келтиради. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
ExxonMobil ва «Роснефть» 2013—2014 йилларда бир неча қўшма корхона тузганди. Бироқ 2014 йили Украинадаги ҳодисалар асносида АҚШ ва Европа Россия энергетик секторига нисбатан санкциялар жорий этишни бошлаши. 2017 йилда эса бу чекловларни кенгайтириши ҳамкорликка нуқта қўйди.
Компанияларнинг Қора денгиз, Арктика ва Ғарбий Сибирда 10 та қўшма лойиҳаси мавжуд эди. Уларнинг барчаси тўхтатилди.
Изоҳ (0)