АҚШ президентининг куёви ҳамда маслаҳатчиси бўлмиш Жаред Кушнер мамлакат махсус хизматлари томонидан Дональд Трампга тақдим этиладиган махфий маълумотлар борасида ҳисоботни кўриш ҳуқуқидан маҳрум этилди, деб хабар беради Meduza.
Тегишли қарорни ўтган ҳафта Оқ Уй аппаратининг раҳбари Жон Келли қабул қилган. Кушнернинг даражаси энг юқоридан «махфий»га қадар туширилди.
The Washington Post газетасининг аниқлашича, камида тўртта мамлакат ҳукумати «молиявий қийинчиликлари ва ташқи сиёсатдаги тажрибасининг камлигидан» фойдаланган ҳолда Жаред Кушнерни манипуляция қилиш имкониятини кўриб чиққан. Хусусан, бу каби режалар Бирлашган Араб Амирлиги, Хитой, Исроил ва Мексикада муҳокама қилинган.
Маълумотларига кўра, Кушнер мазкур қарорга рози бўлган ва президентдан махфий маълумотлардан фойдаланишга рухсат берувчи даражасининг қайтарилишини сўрамайди.
Изоҳ (0)