Филиппин президенти Родриго Дутерте яна бир президентлик муддатига даъво қилмаяпти ва ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этишга тайёр, деб ёзади «РИА Новости».
«Президент агар бунинг иложи бўлса, лавозимини эртароқ тарк этишни истайди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бир дақиқага ҳам кўпроқ ўтирмайди. Дутерте 2022 йилдан кейин бу лавозимда қолмаслиги аниқ. У конституцияга ўзгартириш киритилган тақдирда лавозимини муддатидан олдин тарк этиши мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)