Коинотдаги уруш бир неча йиллардан кейиноқ бошланади, шу сабабли америкаликлар фазода устунликка эришиши керак. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи Дэвид Гольдфейн айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бир неча йилдан кейин биз коинотдан зарба беришни бошлаймиз, деб ўйлайман. Ва биз (ҳарбий-ҳаво кучлари) ушбу янги баҳсли ҳудуддаги қўшма жанговар ҳаракатларни бошқариши керак бўлган қўшинлармиз», — деди Гольдфейн.
Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг космик дастурларга қаратилган бюджети бу йил 7,75 миллиард долларга тенг бўлиб, бу ўтган йилги бюджетдан 20 фоизга кўпроқ демакдир. 2019 йилда ушбу маблағни 8,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)