Туркия саноатчилар ва тадбиркорлар мустақил ассоциацияси (MUSIAD) Шонлиурфа шаҳрида ташкиллаган Осиё давлатлари савдо ва иқтисодий ваколтахоналари минтақавий йиғилишида Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.
Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди. Элчихона вакиллари Шонлиурфадаги саноат зоналарида бўлди, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишди.
Шунингдек, элчихона ходимлари ассоциация раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Уларнинг якуни бўйича Ўзбекистонда MUSIAD ваколатхонасини очиш масаласини биргаликда ишлаб чиқишга келишилди.
Маълумот учун, мазкур ташкилот 1990 йилда тузилган бўлиб, 11 мингдан ортиқ аъзоси бор. Ассоциация Туркияда 86 та филиал, дунёнинг 68 давлатида 181 ваколатхонага эга.
Изоҳ (0)