Ўзбекистонда автомобиллар ижараси — Rent-car хизмати йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбиркорлар бизнеснинг мазкур йўналишига қизиқиш билдирди ва илк намуналар тайёрланди. Туризм марказлари — Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хива ушбу сервис синов тариқасида ишга тушириладиган илк шаҳарлар бўлади.
Автомобиллар ҳайдовчисиз маълум муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ижарага берилади.
Чет эллик сайёҳлар ижарани расмийлаштириши учун паспорт ва халқаро тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
Изоҳ (0)