Тошкент савдо марказларида Vertu фирмасининг Bentley автомобиль компанияси билан ҳамкорликда яратган Signature Touch For Bentley смартфони сотувга чиқди. Таъкидлаш керакки, қурилма 2016 йилда намойиш этилган ва ўша вақтда унинг нархи 9 минг долларни ташкил этган, деб хабар берди «Mobinfo.uz».
Мазкур смартфон Android 5,1 платформасида ишлайди. Қурилманинг корпуси Vertu учун анъанавий бўлган юқори мустаҳкамликка эга титандан ишланган бўлиб, устига чарм ва бошқа қимматбаҳо материаллар қопланган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, янги қурилма — Vertu тарихида ишлаб чиқарилган энг яхши смартфон ҳисобланади. Унга Qualcomm Snapdragon 810 процессори ўрнатилган, тезкор хотираси 4 гигабайтни ташкил этади. Аккумулятор сиғими 3160 мА/соатни тенг бўлиб, маълумотларни сақлаш учун 64 гигабайт ички хотирага эга.
Гаджетга 21 мегапикселли камера ва иккиталик LED чироғи ўрнатилган.
Vertu Signature Touch For Bentley пойтахт савдо марказларида 4 миллион сўмдан сотилмоқда.
Номи келтирилган қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилмалар ва уларнинг нархлари ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)