АҚШ махсус хизмати америкаликларга Хитойнинг Huawei смартфонларидан фойдаланмасликни маслаҳат бермоқда, деб хабар қилди CNBC.
ФҚБ, МРБ ва Миллий разведка ZTE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган гаджетлар ва телекоммуникациялар Хитой ҳукуматининг фойдасига ишлаши мумкинлигидан хавотирда.
«Бу бизнинг телекоммуникация инфратузилмамизга жиддий босимни юзага келтиради. Шунингдек, бу ахборот ўғирлаш ва жосуслик хавфи ҳам демакдир», — дейди ФҚБ директори Кристофер Рэй.
Huawei вакилининг айтишича, компания АҚШ учун «технология етказиб берадиган бошқа компаниялардан ортиқроқ хавф туғдирмайди».
Изоҳ (0)