Samsung компанияси Galaxy Tab планшетлар линейкасини ривожлантиришда давом этмоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Ўтган йилги Таb S3 Барселонадаги MWC 2017 кўргазмасида тақдим этилганди, кейинги флагман Таb S4 ҳам ушбу тадбирда намойиш этилиши кутилмоқда. Samsung’нинг тақдимоти 26 февралда бўлиб ўтади.
Тарқалган маълумотларга кўра, Samsung’нинг янги планшети 10,5 дюйм ва 2560×1600 пикселли экран, S Pen стилуси, Snapdragon 835 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 12 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга бўлади. Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)