19 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда доллар курси ўнинчи ҳафта деганда бироз пасайди. Курс 5 сўм 60 тийинга пастлади.
2. ОАВ: «Аҳмадбой иши» бўйича суд ҳукми қачон эълон қилиниши номаълум. 16 февраль куни судланувчиларнинг барчасига сўнгги сўзни айтиш имкони берилган эди.
3. Намангандаги чиқиндихона олдидан чақалоқ жасади топилди. Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
4. Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ»лар пайдо бўлиши мумкин. Бу борада «Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
5. Зокиржон Алматов: Ислом Каримов билан ёнма-ён туриб ишлаганимдан Аллоҳга шукурлар қиламан. «1991 йилда Наманган, Фарғона, кейинчалик Андижондаги воқеаларни эслайлик».
Изоҳ (0)