АҚШ президенти Дональд Трамп Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) раҳбари лавозимига генерал-лейтенант Пол Накасоне номзодини илгари сурди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Накасоне номзодини сенат тасдиқлаши лозим. Тасдиқланган тақдирда у АҚШ қуролли кучлари киберқўмондонлигини ҳам бошқаради.
54 ёшли Накасоне 2016 йил октябридан бери АҚШ қуруқликдаги қўшинлари киберқўмондонлигини бошқариб келмоқда. Бунгача Ироқ ва Афғонистондаги жанговар операцияларда қатнашган.
Изоҳ (0)