АҚШнинг Оклахома штатида яшовчи аёл ўз қизини қасддан қийнаб ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб хабар беради New York Post.
Қайд этилишича, Хуанита Гомез қолган ҳаётини қамоқда ўтказади. Унда муддатидан аввал озодликка чиқиш имконияти бўлмайди.
2017 йилнинг август ойида аёл 33 ёшли қизининг қўл-оёғини бутга тортиб михлаб, ўлдирган эди.
Аёлнинг сўзларига кўра, у қизини шайтон васвасасига йўлиққан, деб ҳисоблагани учун ўлдирган.
Изоҳ (0)