Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
«Украина президенти Россия президенти билан телефон орқали суҳбатида украиналик тутқунларни озод қилишни фаоллаштириш, хусусан, асирликликдаги чегарачиларни алмаштириш, оккупация қилинган ҳудудлардаги украиналик ҳарбийларни қўйиб юбориш масалаларига тўхталди», — дейилади Порошенконинг матбуот хизмати хабарида.
Икки давлат етакчиси 16 февраль куни Мюнхенда ўтказилиши режалаштирилган «Норманд тўртлиги» ташқи ишлар вазирлари учрашуви тафсилотларини ҳам муҳокама қилди.
Изоҳ (0)