Франция армия томонидан тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллангани далиллари тақдим этилган тақдирда Сурияга ўша заҳоти ҳарбий зарба беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэль Макрон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз бу жиноят содир этилган ёки ташкилланган манзилга зарба берамиз. Содир этилган қилмиш жазосиз қолмайди», — деди Макрон журналистларнинг Сурияда кимёвий қурол қўлланишига Франциянинг жавоби ҳақидаги саволига жавобан.
Шу билан бирга, Макрон Париж ҳозиргача Сурияда бундай тақиқланган қуроллар қўлланганининг ишончли далилларига эга эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)