АҚШнинг Колорадо университети иқлимшунослари жорий асрнинг охирига бориб дунё океани сатҳининг ярим метрга кўтарилиши қирғоқбўйи шаҳарлари ва оролларнинг сув остида қолишини аниқлади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Авиакузатувлар денгиз сатҳи ҳар йили 2,9 миллиметрга кўтарилаётганини кўрсатган. Олинган натижалардан келиб чиққан хулосага кўра, 2100 йилда дунё океани сувлари XXI аср бошига нисбатан 65 сантиметрга кўтарилади.
Таъкидланишича, агар мутахассисларнинг ҳисоб-китоби тўғри бўлиб чиқса, баъзи қирғоқбўйи шаҳарлари ва кичик ороллар сув остида қолади.
Тошқинлар Жанубий Флорида, Бангладеш, Шанхай, Вашингтоннинг бир қисмини сув остида қолдиради. Бунга Гренландия ва Антартидадаги музликларнинг глобал иқлим исиши сабабли эриши сабаб бўлади, деб ҳисобламоқда олимлар.
Изоҳ (0)