«Яблоко» партияси 12 февралдан бошлаб Оливер Стоуннинг «Биринчи канал»да эфирга узатила бошланган 4 қисмли «Путин» фильмини ноқонуний сайловолди ташвиқоти дея ҳисобламоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Яблоко» етакчиси Эмилия Слабунова Марказий сайлов комиссиясига Путин ҳақида фильмнинг намойиш этилишини тўхтатиш учун зарурий чора-тадбирларни кўришни сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, «Яблоко» ноқонуний ташвиқот учун Марказий сайлов комиссиясига шикоят қилишни режалаштирган.
Партия вакилларининг кўрсатишича, фильмни ишлаб чиқариш ва намойиш қилиш Владимир Путиннинг сайлов фондидан тўланмаган. Бундан ташқари, мазкур фильм телевидениеда сайловолди ташвиқоти тақиқланган пайтда намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)