Қутқарувчилар Москва вилоятининг Раменский туманидаги Ан-148 қулаган жойдан лайнернинг 1,5 мингдан ортиқ бўлагини топди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг вилоят бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Москва вақти билан соат 18:00 ҳолатига ҳалокат жойида Ан-148 самолётининг 1500 дан ортиқ бўлаги, жумладан, икки двигатель аниқланди», — деди агентлик суҳбатдоши.
Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Уларга мингдан ортиқ киши, 200 дан ошиқ техника сафарбар этилган.
Изоҳ (0)