Ан-148 қурилмалари самолёт тезлиги ҳақидаги нотўғри маълумотларни кўрсатган. Бу ҳақда лайнер қора қутисидаги ёзувларни ўрганаётган Давлатлараро авиация қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Қўмитага кўра, қурилмалар нотўғри ишлашига датчиклар музлаши сабаб бўлгани эҳтимолдан холи эмас. Уларни иситиш тизими негадир ўчириб қўйилган.
Тезлик ҳақидаги нотўғри маълумотлар авиаҳалокат сабаби бўлиши мумкин.
Бортдаги хавфли вазият парвоздан 2,5 дақиқа ўтиб, самолёт 1300 метр баландликка чиққанида юзага келган.
Изоҳ (0)