«Мусават» мухолиф партияси 11 апрель куни Озарбайжон президентлигига бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловда иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди «Интерфакс».
«Партиянинг навбатдан ташқари съездида Озарбайжон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этмаслик қарори қабул қилинди», — деди партия вакили. Бундан олдин иккита мухолиф партия — Озарбайжон миллий демократик партияси ва Демократик кучлар миллий кенгаши ҳам сайловда иштирок этишдан бош тортганди.
Озарбайжонда навбатдаги президентлик сайловлари 17 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ амалдаги президент Илҳом Алиев 5 февраль куни сайловни 11 апрелга кўчириш борасида буйруқ берганди.
Илҳом Алиев 2003 йилдан буён Озарбайжонга раҳбарлик қилиб келади. 2008 ва 2013 йилда қайта сайланган. Мамлакат конституциясига 2016 йилнинг кузида киритилган ўзгартиришга кўра, мамлакат президенти етти йилга сайланади.
Изоҳ (0)