Қозоғистон 2021 йилдан бошлаб лотин алифосида ёзилган паспорт ва шахсни тасдиқловчи гувоҳномаларни тақдим этишни бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Ерлан Кожагапанов ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Янги ҳужжатларга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади. Тайёргарлик босқичида (2018—2020 йиллар) норматив-ҳуқуқий базалар модернизация қилинади, лотин графикалар асосида имло қоидалари ишлаб чиқилади ва лотин ёзувига таржима қилиш учун IT-иловалар тайёрланади.
Иккинчи босқич 2021—2023 йилларга тўғри келади. «Мазкур даврда лотин алифбосида ёзиган паспортларни, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш режалаштирилган. Олимлар ва тилшунослар иштирокида лотин алифбосига ўтиш бўйича курслар ва семинарлар ташкил этилади.
Ниҳоят, 2024—2025 йилларда давлат органлари, таълим муассасалари ва давлат оммавий ахборот воситаларининг лотин алифбосига босқичма-босқич ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилнинг апрелида қозоқ алифбосини лотин ёзувига ўтказиш бўйича буйруқ берганди.
Изоҳ (0)