Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги пахта заводида 12 февраль куни соат 16.00 да портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
«Каттақўрғон пахта тозалаш» АЖ пахта қуритиш цехида ўрнатилган печ қувурларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолиши ва портлаши оқибатида бино девори, томидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушди.
Мазкур завод ишчилари А. Хўжаев ва А. Арзиқулов воқеа жойида ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)