Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент аэропортида Ўзбекистонга Туркия ва Исроил фуқаролари учун 30 кунлик эркин кириш амал қилишни бошлаганидан кейин ушбу мамлакатлардан етиб келган илк сайёҳларни шахсан кутиб олди, деб ёзади «Газета.uz».
Азиз Абдуҳакимов туркиялик Умар Аваз ҳамда исроиллик раввин Ҳилол Ҳаимовни қарши олиб, уларга гуллар, эсдалик совғалари ва миллий либосларни топширди.
Бир кун аввал қўмита раиси Korean Air авиакомпанияси самолётида Сеулдан учиб келган Япония ва Корея Республикаси фуқароларини кутиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан, 2018 йилдан 10 февралдан бошлаб Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига 30 кунгача визасиз кириши мумкин бўлди.
Изоҳ (0)