2017 йил февралидан UMS МЧЖ бош директори бўлиб ишлаб келган Сирожиддин Фахруддинов «Ўзбектелеком» АКнинг янги Telekom kabel ишлаб чиқариш корхонаси директори этиб тайинланди, деб ёзади «Infocom.uz».
UMS МЧЖ бош директори вазифасини бажарувчи эса бунгача ушбу операторнинг техник директори сифатида ишлаган Собир Орипов бўлди.
Сирожиддин Фахруддинов Тошкент электротехника алоқа институтини алоқа муҳандиси мутахассислиги бўйича битирган. UMS МЧЖга бош директор бўлгунига қадар Telmax Electronics МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасига, шунингдек, «Коинот» АЖга раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)