Украинада аҳолининг ислоҳотлар суръатидан норозилиги, яшаш тарзининг ёмонлашиши ва сиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши президентлик ва парламентлик сайловлари муддатидан олдин ўтказлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ миллий разведкаси директори Дэн Коутснинг ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Коутсга кўра, мухолифат етакчилари Украина президенти Пётр Порошенко ва ҳукмрон коалицияни 2019 йилги сайловлар олдидан кучсизлантириш учун аҳоли норозилигидан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Шунингдек, Россия Украинада вазиятни беқарорлаштириш учун ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий кампанияни давом эттиради.
Маълумотларга кўра, украиналикларнинг 57,1 фоизи парламент, 54,5 фоизи эса президентлик сайлови муддатидан олдин ўтказилишини ёқламоқда.
Изоҳ (0)