Украинанинг Кривой Рог шаҳрида полиция 20 ёшли йигитнинг ўғирланганликда ва ўлдирганликда гумон қилинаётган уч кишини ҳибсга олди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, ўғрилар ёш йигитни бир ой олдин ўғирлаган ва унинг онасидан 100 минг гривна талаб қилган эди. Уч ҳафтадан сўнг айтилган пулни ололмаган ўғрилар йигитни ўлдирди.
Мазкур жиноятни муқаддам фирибгарлик учун қамалган эркак содир этган. Яна икки эркак унга ёрдам берганликда айбланмоқда.
Полиция мазкур жиноятни очиш учун 100 дан ортиқ кишини сўроқ қилган. 80 дан ортиқ тезкор-қидирув ҳаракатларини амалга оширган.
Изоҳ (0)